Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқитувчи мақоми ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларга боғлиқ қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

7168views0replies
0

president.uz

Халқ таълими вазирлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига "Ўқитувчи мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасини жойлаштирди.
Ўзбекистон ёки бошқа исталган давлат фуқароси ўқитувчи мақомига эга бўлиши мумкин. Фақат уларда педагогик таълим ёки педагоглик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги дипломга эга бўлиши керак.
Ўқитувчи мақомидан маҳрум қилиш ҳолати малака етишмаганда, ўқув-тарбия фаолиятига тўғри келмайдиган ахлоқсиз ҳаракатларни бажарганда қонунчилик асосида амалга оширилади. Қонун лойиҳасида ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Ҳужжатда таълим муассасалари ўқитувчилари туман ва шаҳар ҳудудида ҳашар ёки ободонлаштириш, металлолом ва макулатура йиғиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва бошқа ишларга мажбур қилинмаслиги қайд этилган.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ўқитувчининг профессионал мажбурияти доирасидаги масалаларга асоссиз равишда аралашиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳам қонун лойиҳасининг асосий қисми ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳужжатда ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти, уларни мукофотлаш масалалари ҳам алоҳида ўрин олган.
7168views0replies
0

Изоҳлар