Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чилонзорда овқатдан заҳарланган 4 киши вафот этди

Чилонзор туманида содир бўлган 4 кишининг ўлими юзасидан маълумотлар Соғликни сақлаш вазирлиги орқали аниқлаштирилди.

6046views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи С.Саидалиевнинг расмий ахборот берди.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябр куни қайд этилган гурухли овқатдан захарланишда гумон ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
Хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Хаитова Умида, 42 ёш, 2018 йил 30 октябр куни, тахминан соат 20:00 да Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининиг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйида оила аъзоларидан Хаитова Умиданинг ўзи, унинг қизлари Акбарова Азиза - 1996 йил, Эъзоза - 2001 йил, Ирода - 2003 йил ва ўғли Акбаров Фаррух - 2012 йилда туғилган, бирга ўтириб соат 20:30 да кабобни истеъмол қилишган.
У.Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш хид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30 ларда болалар, бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. У.Хаитованинг тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб, тахминан соат 24:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган.
2018 йил 31 октябр соат 04:00 да У.Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб,бехуш холда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У.Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим холати қайд этилган.
Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи У.Хайитовага эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ахволи қониқарли.
Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ер тўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади.
Юзага келган ушбу холат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат хукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан ушбу ҳолат бўйича овқатдан ёки ис газидан заҳарланиш таҳминлари ўрганилмоқда.
А.Акбаров хонадон ва миллий таомлар кафесидаги ташқи муҳит объектларидан таҳлиллар учун тегишли наъмуналар олиниб, Республика санитария-эпидемиология хизматининг лабораториясига топширилди. Ўрганилаётган тахминлар, лаборатория таҳлиллари натижалари ҳамда амалга оширилган профилактик тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот берилади.
6046views0replies
0

Изоҳлар