Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мудҳиш ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Cobalt ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида автоулов ўнг тарафга ағдарилган.

12185views0replies
0

Google харита

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 21:30 ларда Шуманай тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 817-километрида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб ўнг тарафига ағдарилган.
ФВВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ЙТҲ натижасида уч нафар фуқаро вафот этган ва бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Жароҳатланган фуқаро тумандаги шифохонага етказилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
12185views0replies
0

Изоҳлар