Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда йирик дорихоналар тармоғининг бошқаруви АҚШ компаниясига берилди

71% акцияси давлатга тегишил бўлган “Дори-Дармон”нинг 2 мингдан ортиқ дорихонаси бор.

4739views0replies
0

Халқ сўзи

Фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатувчи энг йирик компаниялардан бири “Dori Darmon” бошқаруви АҚШнинг “United Investment Healthcare Group” LLC компанияси ихтиёрига берилди. Бу ҳақда тегишли ҳужжат Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми доирасида имзоланди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар берди.
Бунга қадар, жорий йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида “United Investment Healthcare Group” LLC ва “Дори-Дармон” ўртасида меморандум имзоланганди.
Устав фондига кўра, 71% акцияси давлатга тегишил бўлган “Дори-Дармон” 2 200та ижтимоий дорихоналарни ўз ичига олади. Компания дори сифатида фойдаланиладиган наркотик психотропик дори воситаларини давлат касалхоналарига етказиб берадиган ягона таъминотчи саналади.
4739views0replies
0

Изоҳлар