Излаш
RUUZ

Жамият

Рулда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима оширилди

Жарима миқдори энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараварига оширилди.

7330views0replies
0

UzNews.uz

2018 йил 22 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу миқдор илгари икки бараварни ташкил этган.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши маълум қилинган.
7330views0replies
0

Изоҳлар