Излаш
RUUZ

Жамият

Коррупцияда айбланаётган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев фармонига асосан 400 минг доллар ўмарганликда айбланган элчи лавозимидан олинди.

5931views0replies
0

МПК

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элсиси бюджетдан 378 минг АҚШ долларини ўмарганликда гумонланмоқда.
«Давлат раҳбарининг фармони билан Утембаев Ерик Милтикбаевич Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан вақтинчалик четлатиди»,- дейилади Қозоғистон президентининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Қозоғистоннинг коррупцияга қарши кураш бўйича миллий бюроси матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси 140 миллион тенгедан (378 минг доллар) ортиқ бюджет маблағини ўмарганликда гумонланмоқда. Ушбу маблағ элчихонанинг янги биноси қурилиши билан боғлиқ вазиятда ўмарилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ерик Утембаев 2016 йилнинг апрелида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди.
5931views0replies
0

Изоҳлар