Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, Шайхонтоҳур туман маъмурий суди 17 ёшли Нигина Ю. ва унинг таниши Хожиакбар А.ларга нисбатан ишни кўриб чиқди. Жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган "Разбор" тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларша жойланган. Нигина Ю. Ширин И.га зарба йўллаган қиз, Хожиакбар А. эса видеони тасвирга олган.
Суд Нигинани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик) ва 194-моддалари (милиция ходимининг қонуний талабини бажармаслик)га асосан айбдор деб топди. Унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима тайинлади.
Хожиакбарнинг ҳаракатлари эса маҳалласи ва таълим муассасасида муҳокама қилинди.