Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Тўхтабоев вафот этди

Бугун, 20 октябрь куни, собиқ вазир ўринбосари Рутам Тўхтабоев 61 ёшда вафот этди.

3665views0replies
0

ТИВ

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва чет элдаги ваколатхоналари жамоаси чуқур қайғу ила 2018 йилнинг 20 октябрь куни 61 ёшида ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Рустам Асқарович Тўхтабаевнинг вафот этганини билдиради ҳамда марҳумнинг оиласига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва самимий далда сўзларини изҳор этади».
1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўрибосари лавозимида ишлаган.
2000-2005 йилларда Ташқи ишлар вазири ўринбосари - Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2005-2015 йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари - ташқи сиёсий фаолият стратегияси ва таҳлили Бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
«Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
«UzNews.uz» таҳририяти буюк дипломат Рустам Асқаровичнинг қариндошлпри ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
3665views0replies
0

Изоҳлар