Излаш
RUUZ

Жамият

Сув ва канализация учун 100 фоиз олдиндан тўлаш тизими жорий қилинди

Тўловни амалга оширмаган истеъмолчи канализациядан узиб қўйилади.

4603views0replies
0

“Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди.
Эндиликда давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун мажбурий тўловлар олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилмоқда.
Ушбу тўловлар тўланмаганида сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.
4603views0replies
0

Изоҳлар