Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ бир кунда икки банк ходимини валюта сотаётган вақтда қўлга олди

Тошкентда банк ходимлари 30 минг АҚШ долларини сотаётганда қўлга олинди.

9680views0replies
0

UzNews.uz/Иллюстрация

«UzNews.uz» манбаасининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тадбир ташкил этишди. "Аура" кафесида ўтказилган тадбир натижасида Акмал Аскаров томонидан 12 минг АҚШ долларини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинган.
А.Аскаров, Сергели туманидаги «Ипотекабанк» филиали раҳбари сифатида фаолият юритган, 12 минг АҚШ долларини 99.600.000 сўмга сотаётган бўлган.
А.Аскаровни текшириш жараёнида унинг ёнидан 12.601 АҚШ доллари аниқланган.
Шу куннинг ўзида «Osiyo Grand» тантаналар саройи автотураргоҳида 19 минг АҚШ долларини сотишга уриниш ҳолати ҳам аниқланган.
«Трастбанк» филиали раҳбари лавозимида ишлаган Рустам Миркаримов, «Трастбанк» бош офиси ходими Жамшид Исмаилов ва фуқаро Нуриддин Бурхоновлар 19 минг долларни 160 миллион сўмга алмаштириш жараёнида қўлга олинган.
Тадбир якунида, ушбу фуқаролардан ноқонуний муомалага киритилган 19.000 АҚШ доллари, Ж.Исмаиловнинг ўзидан 1.008 АҚШ доллари ва 85.208.000 сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган.
Икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ишлари олиб борилмоқда.
9680views0replies
0

Изоҳлар