Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги контрабанда товарлари ушланди

Чегарачилар ноқонуний йўл билан олиб ўтилаётган товар моддий бойликларини тўхтатиб қолишди.

4887views0replies
0

2018 йил 27 сентябрь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани Қумработ аҳоли яшаш пункти ҳудудидан чегара бузувчилари томонидан ноқонуний равишда қўшни давлатга 440 кг рангли металл (умумий қиймати 8 800 000 сўмлик) олиб ўтилаётганда тўхтатиб қолинди.
28 сентябрь куни Фарғона тумани Юқори-водил аҳоли яшаш пунктида чегара бузғунчилари томонидан қўшни давлатдан товар моддий бойликларни олиб ўтилаётганда тўхтатиб қолинди. Воқеа жойи кўздан кечирилганда умумий қиймати 18 000 000 сўмлик бўлган катта микдорда олов ёндиргич (зажигалка)лар борлиги аниқланди.
Ушбу туман Гулпион аҳоли яшаш пунктида чегарачиларимиз томонидан қўшни давлат ҳудудидан давлат чегараси орқали ноқонуний равишда олиб кириб келаётган товар моддий бойликлари тўхтатиб қолинди. Ушбу товарлар кўздан кечирилганда хар хил кийим-кечак ва электролампалар (жами 62 725 000 сўмлик) борлиги аниқланди.
29 сентябрь куни Юқори-водил аҳоли яшаш пунктида чегара бузғунчилари томонидан республикамиз ҳудудига ноқонуний йўл билан умумий қиймати 22 500 000 сўмлик бўлган маиший техника олиб кирилишида олди олинди.
2 октябрь куни ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда чегараолди ҳудудларида тезкор тадбирларни ўтказиш вақтида Гулпион аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Н.Ахмедов томонидан умумий қиймати 18 000 000 сўмлик бўлган 450 кг рангли металл ноқонуний равишда ўрада сақланаётгани маълум бўлди. Суриштирув давомида ушбу металларни қўшни давлатга олиб ўтиш режаси борлиги аниқланди.
Шу билан бир қаторда, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Мамай аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро И.Хайдаров томонидан умумий қиймати 205 000 000 сўмлик бўлган парфюмерия маҳсулотларини ўрада сақланаётгани маълум бўлди. Суриштирув давомида ушбу маҳсулотларини қўшни давлатдан олиб ўтганлиги маълум бўлди.
Уша куни узида Гулпион аҳоли яшаш пунктида чегарачилар томонидан қўшни давлат ҳудудидан давлат чегарасини ноқонуний равишда бузиб кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.Қўшақовга тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинаси тўхтатиб текширилганда умумий қиймати 29 500 000 сўмлик бўлган автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Фарғона тумани Машъал аҳоли яшаш пунктида қўшни давлат ҳудудидан давлат чегарасини ноқонуний равишда олиб кириб келаётган товар моддий бойликлари тўхтатиб қолинди. Ушбу товарлар кўздан кечирилганда маиший техника ва электролампалар (жами 11 200 000 сўмлик) борлиги аниқланди.
Фарғона тумани Кон аҳоли яшаш пунктида чегарачилар томонидан қўшни давлат ҳудудидан давлат чегарасини ноқонуний равишда олиб кириб келаётган товар моддий бойликлари тўхтатиб қолинди. Ушбу товарлар кўздан кечирилганда умумий қиймати 6 410 000 сўмлик бўлган маиший техника борлиги аниқланди.
Қўлга олинган барча товар моддий бойликлари белгиланган тартибда давлат ҳисобига мусодара қилиниб, ушбу холатлар буйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмокда.
4887views0replies
0

Изоҳлар