Излаш
RUUZ

Жамият

Президент "Халқ қабулхонаси" вакили пора билан ушланди (Видео)

ДХХ томонидан қўлга олинган шахс қурилиш объекти топиб бериш учун 14 минг доллар сўраган.

17957views2replies
0

Кадр

ДХХ тезкор ходимлари томонидан қурилиш учун объект топиб бериш мақсадида тадбиркордан 14 минг АҚШ доллари сўраган шахс қўлга олинди.
«Ўзбекистон 24» телеканали берган маълумотга кўра, ДХХ ходимлари Қашқадарё видояти "Сув оқова" ДУК мутахассиси, 59 ёшли Келдиёр Норбоевни пора олаётган вақтда қўлга олган.
Келдиёр Норбоев хусусий тадбиркорга қурилиш учун объект олишда ёрдам беришни ваъда қилган ҳамда ундан 14 минг АҚШ доллари сўраган.
«Bahrom bobo» чойхонасида 9 минг доллар пулни пора сифатида олаётганида қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу шахс "Сув оқова" ДУК томонидан Қашқадарё вилоятидаги Президент "Халқ қабулхонаси" вакили этиб тайинланган.
17957views2replies
0

Изоҳлар