Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Nexia ва трактор тўқнашувида 2 киши ҳалок бўлди.

4416views0replies
0

Иллюстрация

“Нексия” автомашинаси трактор тиркамасига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида 2018 йил 14 октябрь куни Қонликўл туманида яшаган Қ.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Яна 4 нафар йўловчилари эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4416views0replies
0

Изоҳлар