Ҳодисалар

Тошкентда эркак ўз уйида тириклай ёниб кетди

Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин натижасида 44 ёшли эркак уйида ёниб кетди.

Тошкентда эркак ўз уйида тириклай ёниб кетди
Фото:UzNews.uz

«UzNews.uz»га ИИВ ЁХББдан хабар беришларича жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат 7:40да, навбатчи қисмга Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 278 уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот етиб келган. Манзилга 7:53 да етиб борган дастлабки ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси уйнинг том қисмидан кўтарилган тутунни аниқлашган. 8:00да ёнғин чегараланган ва 8:13да бутунлай бартараф этилгани маълум қилинган.

Ёнғин оқибатида уйда бўлган бир нафар эркак (1974 йилда туғилган) кишининг бутунлай куйган танаси аниқланган. Аниқланишича ёнғин вақтида уй ичида ушбу фуқаронинг ўзи бўлган.

Ёнғин сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ