Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Портлаш оқибатида 2 бола куйишдан ҳалок бўлди

Китоб туманида уйда газ плитаси портлаши оқибатида 5 ва 2 ёшли болалар 100% куйган.

5060views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, бугун, 8 октябрь куни соат тахминан 10:04ларда Китоб тумани “Истиқлол” МФЙ Қашқадарё кўчаси 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда 2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Вафот этган фуқаролар:
Беллура Ҳомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).
Фарзона Ҳомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).
Бундан ташқари, Бахтигул Жамолова жароҳатланган (1991 й.т. уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
5060views0replies
0

Изоҳлар