Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими пора билан ушланди

Мансабдор шахс пора сифатида ер ажратиш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилди.

5040views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.С. Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзини Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари деб таништирган шахс унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун Бўстонлиқ туманидаги туризм учун ажратилган заҳира ерлардан 3 гектар ер майдони олиб беришга ваъда қилиб, эвазига олдиндан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни вазирликнинг тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишловчи Ж.Н. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасида ариза муаллифидан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5040views0replies
0

Изоҳлар