Излаш
RUUZ

Жамият

Металломга топширилган машина эгасига имтиёзли кредит берилади

Автомототранспортларни утилизацияга топшириш юзасидан ВМ қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

4654views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу йўналишни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
"Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасига кўра, "Ўзметкомбинат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан бирга уч ой муддатда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситаларини ҳудудларда қабул қилиш тартиби юзасидан асослантирилган таклиф киритиши белгиланган.
“Асака” акциядорлик-тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинган.
4654views0replies
0

Изоҳлар