Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда магнитудаси 4 бўлган зилзила содир бўлди

Зилзила маркази Навоий шаҳридан 69 км узоқда жойлашган.

7418views0replies
0

emsc.eu

Бугун, 29 сентябрь куни, соат 18:42 да Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Навоий шаҳридан 69 км масофада экани айтилмоқда.
ФВВ Республика сейсмопрогнозлаш мониторинг маркази маълумотига кўра, 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:42 да магнитудаси 4 баллик ер силкиниши юз берган.
Координаталар: шимолий кенглик 40,41 градус, шарқий узунлик 66,17 градус. Магнитуда М=4,0. Чуқурлик h=34 км. Тошкентдан 282 км масофада жойлашган.
7418views0replies
0

Изоҳлар