Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади. Президентимиз эртага Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.