Излаш
RUUZ

Жамият

Вилоят ҳокими туман раҳбарларига рулга ўтиришни таъқиқлади​

Самарқандда ҳокимларга хизмат машинасини бошқариш таъқиқланди.

2591views0replies
0

zarnews.uz

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши таъқиқланади.
Ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлигиқоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
"Зарафшон" газетасининг маълум қилишича, бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради.
2591views0replies
0

Изоҳлар