Излаш
RUUZ

Жамият

Хурсандчилик узоққа бормади. Адлия вазирлиги шубҳали рейтингни бекор қилдирди

57 олий таълим муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган рейтинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган.

3384views0replies
0

reyting.tdi.uz

Адлия вазирлиги шу кунларда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган ва салбий фикрлар билдирилган рейтинг натижалари бўйича дастлабки ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш натижаларига кўра эса 57 ОТМ орасида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан эълон қилинган олий таълим муассасалари рейтингини бекор қилдирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бунга сабаб сифатида қуйидагиларни келтириб ўтган:
- мазкур рейтингни ишлаб чиқишда амалдаги қонунчилик техникасига риоя қилинмаган. Ҳуқуқий асосга эга эмаслиги, хусусан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган;
- Бундан ташқари, рейтинг турли шаффоф бўлмаган индикаторлар асосида шакллантирилган. Сон кўрсаткичларини ҳам ўзларига мақбул равишда манипуляция қилинган;
- Чет эллик ўқитувчилар деганда “бир кунлик”, “бир ҳафталик” лекторлар инобатга олинган;
- Олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш бир томонлама олиб борилган.
- рейтингни ишлаб чиқишда ОТМларнинг турли йўналиш ва мутахассисликларга йўналтирилгани сабабли уларга нисбатан дифференциал ёндашувдан фойдаланилмаган. Натижалар фоизларда эмас сонли миқдорда қиёсланган.
- Барча олий таълим даргоҳлари ҳам рейтинг расман нашр этилгунича ўтказилган тадқиқот ва рейтинг натижалари ҳақида хабардор бўлмаган. Бу тадқиқотнинг айрим жиҳатларини кўриб чиқиш ва аниқлаш имконсизлигига сабаб бўлди. Бундай ёндашув умумқабул қилинган халқаро стандартлар ва тамойилларга, хусусан, Рейтинг бўйича халқаро эксперт гуруҳи (International Ranking Expert Group, IREG) томонидан тасдиқланган Олий ўқув юртлари рейтингини белгилаш бўйича Берлин принципларига тўғри келмайди.
Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар олий таълим муассасалари рейтинг натижаларида ҳам ўз аксини топган. Адлия вазирлигининг тақдимномасига асосан, қўшма қарор ижродан қайтарилди.
3384views0replies
0

Изоҳлар