Излаш
RUUZ

Жамият

Терговчига 10 млн пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қашқадарёда оғуфуруш акасига нисбатан жазо енгиллаштирилиши учун пора берган ука ушланди.

4438views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 20 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими, тергов гуруҳи терговчиси майор Д.Р. туман ИИБ бошлиғига берган ахборотига кўра, шу куни вилоят ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи Ш.С. гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланиб туман ИИБда ушлаб турилган акаси Р.С.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатмасдан, эҳтиёт чораси қўлламай ишни ижобий ҳал қилиб беришни сўраётган. 
УШбу ишни амалга ошириш эвазига майор Д.Р.га 10 млн. сўм пулни пора тариқаси таклиф этган ва Қамаши тумани Ифтиҳор кўчасида порани бераётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговни прокуратура олиб борилаётгани маълум қилинган.
4438views0replies
0

Изоҳлар