Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда вагонлар ағдарилишининг сабаблари аниқланди

ИИВ Фарғона йўлидаги вагон ағдарилиши билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди. 

4047views0replies
0

ИИББ

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кеча, 21 сентябрь куни вагонлар ағдарилиб кетиши билан боғлиқҳодиса юзасидан қўшимча маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фарғона йўли кўчасидан ўтган “Ҳамза” темир йўл бекатининг қўшимча йўлида турган тепловози бўлмаган 5 дона юк вагонлари қаровсиз қолдирилиши ҳамда вагон ғилдираклари остига қўйилган ғилдиракларни ушлаб турувчи мослама тўлиқ қотирилмаганлиги сабабли, иккита бўш юк вагонлар ҳаракатга келган, темир йўл изидан чиқиб кетиши натижасида Фарғона йўли 7-тор кўчасидаги уйнинг деворига бориб урилган.
Жароҳат олган фуқаролар йўқлиги ҳамда суриштирув ишлари олиб борилаётгани қайд этилган.
Аввалроқ, Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
4047views0replies
0

Изоҳлар