Излаш
RUUZ

Жамият

Uzcard монополиясига барҳам берилади

Ўзбекистон Президенти қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилади.

4804views0replies
0

Sputnik

Тўловлар давомийлигини таъминлаш, соҳага инновацион маҳсулотларни жалб этиш, мавжуд банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш, бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилмоқда.
Ушбу мақсадлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрда имзолаган «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Ушбу қарорнинг қабул қилинишига Uzcard тўлов хизмати билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлгани айтилмоқда.
4804views0replies
0

Изоҳлар