Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Когонда ЙТҲ натижасида автобус портлади

26 нафар йўловчиси бўлган автобус портлаши оқибатида 5 нафар йўловчи ҳалок бўлди,

25417views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ балонининг портлаши билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ЙТҲ натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этгани маълум қилинди.
5 нафар оғир беморлар РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилди.
Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
25417views0replies
0

Изоҳлар