Излаш
RUUZ

Жамият

Нотариуслар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда тез ишлайдиган бўлади

Нотариус 30 дақиқа ичида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлайди.

5208views0replies
0

UzNews.uz

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналининг маълум қилишича, Ҳукумат қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни олиш нотариус томонидан мустақил амалга оширилади.
Мазкур жараёнда дастлаб жисмоний ёки юридик шахс кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида давлат нотариал идораларига мурожаат қилади, шундан сўнг кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.
Навбатдаги босқичда нотариус бино ва иншоот жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кадастр органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юборади.
Сўнгра ушбу сўровномага асосан, ер тузиш ва кадастр органи бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этади.
Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгач, 30 дақиқа ичида кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқланади.
5208views0replies
0

Изоҳлар