Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик фуқаролар вафот этди

Россиянинг Липецк вилояти Дубровский туманида содир бўлган ЙТҲ натижасида 5 нафар ўзбекистонлик фуқаролар вафот этди, 1 нафар россия фуқаро тан жароҳати олди.

6738views0replies
0

lipetskmedia.ru

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Богородск аҳоли яшаш пункти давлат рақами R789MO 48RUS Toyota RAV 4 ҳамда давлат рақами E060KX 48RUS бўлган Ваз 2106 русумли автомашиналар ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Бунинг натижасида эса 5 нафар ўзбекистонлик фуқаролар вафот этишган, бир нафар россиялик фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲда вафот этган ўзбекистонлик фуқаролар номлари аниқлангани ҳам маълум қилинди.
Aҳмедов Мавлонбек Рахинбоевич, 1986 йилда туғилган;
Сапаев Мирзамбек, 1990 йилда туғилган;
Самандаров Наримон Алимович, 1984 йилда туғилган;
Адамбаев Завион Ғуломович 1983 йилда туғилган;
Алабердиев Азимбек Касимович 1988 йилда туғилган;
Ҳозирда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади маҳаллий шифохонада сақланаётгани Ўзбекистон Республикаси ФВВ Матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.
Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг (+998 71) 147-10-50 рақамли “Тезкор рақами” қўнғироқ қилишлари мумкинлиги ҳам айтилган.
6738views0replies
0

Изоҳлар