Излаш
RUUZ

Жамият

Марҳум Баҳром Жўраев “Жасорат” медали билан тақдирланди

Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Баҳром Жўраев собиқ ходими томонидан пичоқланиши ортидан, жорий йилнинг 1 август куни касалхонада вафот этган эди.

6803views0replies
0

УзА

2018 йилнинг 3 май куни соат тахминан 15:00да Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими собиқ давлат ижрочиси И. Шавкатов ўзига тегишли буюмларни олиб кетиш учун ўзи аввал ишлаган хизмат хонасига келади ва шунда собиқ бошлиғи марҳум Б. Жўраев билан унинг ўртасида ўзаро келишмовчилик рўй беради.
И. Шавкатов шунда ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Б. Жўраевга тан жароҳати етказган. Ўз навбатида Ию Шавкатовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси орқали жиноят иши қўзғатилган.
Соғлиги ёмонлашган Б. Жўраевга аввал Қашқадарёда ва кейинчалик, яъни 13 июль санасидан бошлаб Тошкентда унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шунга қарамай у 1 август куни соат тахминан 21:30 да Тошкент шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказининг жонлантириш бўлимида вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи Жўраев Баҳром Абдисатторович (марҳум) “Жасорат” медалига лойиқ кўрилди.
6803views0replies
0

Изоҳлар