Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги “Кўкча” қабристонидан ваҳшийларча ўлдирилган жасад топилди

“Кўкча” қабристонидан топилган жасад аянчли аҳволда бўлиб, тананинг бўйин қисми ўткир тиғли жисм билан кесилган ҳолда бўлган.

19171views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, кеча, 5 сентябрь куни соат тахминан 13.00 да, “Кўкча” қабристони ичидан, Тошкент шаҳрида туғилган, илгари фирибгарликда айбланган, 43 ёшли М.Э. нинг мурдаси бўйин соҳаси ўткир тиғли жисм билан кесилган тан жароҳатлари билан топилган.
“UzNews.uz” олиб борган журналистик суриштирув давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иссиқ изидан жиноятни фош этиб, қотилни аниқлагани маълум бўлди.
Ушбу жиноятни 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, ҳозирда йирик клиникалардан бирида фаолият олиб бораётган Қ.Б. содир этган.
Маълумот учун: Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Тошкент шаҳар прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
19171views0replies
0

Изоҳлар