Излаш
RUUZ

Жамият

Автомобиллар “тонировка”сидан 5 кунда 1 миллиарддан ошиқ пул тушди

Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХБ маълумотларига кўра жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши ўз автомашинаси ойналарини “тонировка” қилдирган.

4472views0replies
0

Машина ойналарини қорайтириш пуллик бўлганини эшитганлар унинг қимматлигидан нолиган эдилар. Бугунги кунда орамизда машина ойналари учун 16 миллиондан ортиқ сўмни аямайдиганлар топилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХ маълумотларига кўра жорий йилнинг 23-28 август кунларида 77 нафар киши машина ойналарини тонировка қилдирган бўлиб, уларнинг 30 нафари юридик шахслардир. Ушбу тўловлар давлат бюджетига жами 1 млрд. 443 млн. 69 минг сўм тушган.
Эслатиб ўтамиз , автомобил ойналарини қорайтириш учун қўйилган нархлар қуйидагича белгиланган:
жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
4472views0replies
0

Изоҳлар