Излаш
RUUZ

Жамият

Суддаги танишлари орқали “ишни” ҳал қилаётган фуқаро "пора" билан ушланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди биноси олдида, шу суддаги юқори лавозимдаги танишлари орқали “ишни” ҳал қилиб бермоқчи бўлган фуқаро 150 минг АҚШ доллари миқдорида "пора" билан қўлга олинди.

3209views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Тошкент шаҳар департаменти ходимлари томонидан, Тошкентда истиқомат қиладиган ва ҳозирда ҳеч жойда ишламайдиган, Украинада туғилган, арман миллатига мансуб фуқаро С.М. Тошкент шаҳри Алишер Навоий кўчасида жойлашган Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди биносини олдида 150 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.
С.М. таниши фуқаро В.М.нинг Тошкент шаҳар жиноятлар иши бўйича суди томонидан хотинига берилган 6 йил 6 ойлик қамоқ жазосини, Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича судида ишлайдиган юқори лавозимдаги танишлари орқали ўзгартириб беришни ваъда беради ва бунинг эвазига ундан 150 минг АҚШ доллари сўраган.
С.М. ушбу пулни олаётган вақтида Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан далилий ашё билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 211-3-моддаси “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, Тошкент шаҳар Департаменти томонидан тергов ишлари олиб борилаётгани айтилди.
3209views0replies
0

Изоҳлар