Излаш
RUUZ

Жамият

Жаҳонгир Умаров “иши”да Тошкент шаҳар ИИББ ходими “фантазия” ишлатган

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўрилаётган тадбиркор Жаҳонгир Умаров “иши”да Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ ходими Фатҳиддин Нуритдинов “фантазия” ишлатганини тан олди.

9813views0replies
0

UzNews.uz

Суддаги айрим далиллар ва очиқ қолган айрим саволларга жавоб бериш учун судга Тошкент шаҳар ИИББнинг собиқ ходими Фатҳиддин Нуритдинов таклиф этилди ҳамда саволларга жавоб берди.
Фатҳиддин Нуритдинов асосан, судга далил сифатида тақдим этилган аудио ҳамда видеоёзувлар бўйича берилган саволларга жавоб берди.
Жумладан, у ўзининг маҳалладоши Нозим Ғафуржоновнинг иштирокида тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг офисида видеолавҳа тасвирга олиб, гўёки Жаҳонгир Умаров наркотик билан бўлган ишларга алоқадор эмас, балки айнан Нозим наркотик моддаларни ташлаб қўйганини акс эттирган лавҳани тасвирга туширганига доир саволларга жавоб берди.
Бу менинг “фантазиям” эди, буни Жаҳонгир Умаровнинг илтимосига биноан қилдим деб, - жавоб берди Фатҳиддин Нуритдинов.
Шунингдек, Жаҳонгир Умаров Фатҳиддиннинг барча гаплари ёлғон эканлигини, у Тошкент шаҳар ИИББ биносига олиб кириб тадбиркорни калтаклагани ва ҳаттоки Фатҳиддин Нуритдинов занжир ёрдамида уни урганини исботловчи, айни занжир эса Жаҳонгир Умаровнинг ўзида борлиги, буни Фатҳиддин Нуриддиновнинг ўзи унга олиб келиб берганини билдирди.
Фатҳиддин Нуритдинов Жаҳонгир Умаров наркотик модда истеъмол қилади деб маълумот олгандан кейин, тадбир ўтказишдан 2-3 кун олдин унинг офисини “пойладик”, иш вақти тугаб ишчилар кетганидан кейин у ерда шубҳали шахслар йиғилашаркан деб айтди.
Шу ўринда судланувчи Жаҳонгир Умаров агар менинг офисимни 2-3 кун кузатган бўлсангиз, тадбир бўлган куни Душанба куни эди, сиз 2-3 кун кузатган бўлсангиз, ишчилар уйларига кетганидан кейин шубҳали шахслар йиғиларкан деб ёлғон гапираяпсиз, чунки шанба ва якшанба кунлари ҳамма дам олишда бўлади ва бизнинг офисда фақат қоровул бўлади, бу ҳаммаси уйдирмалигини тан оласизми шу гапларингиздан кейин ҳам деган мазмунда савол билан мурожаат қилди.
Жаҳонгир Умаровнинг ҳақли ва асосли фикри уйғунлашган саволга Фатҳиддин Нуритдинов табиийки бироз “тушунарсиз” жавоб қайтарди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходимига судга раислик қилувчи Зафар Бобонов ҳам савол билан мурожаат қилиб, сиз юқорида сизнинг иштирокингизда суратга олинган видеоёзувларни фантазия дея айтдингиз, лекин Жаҳонгир Умаровнинг фарзандлари ҳаётига таҳдид қилганингиз, яъни уларни бўйича аудиоёзувга қандай фикр билдирасиз дея савол берди.
Фатҳиддин Нуритдинов эса бу ўзим уйлаб топган битта воқеа эди дея “вазиятдан қутулди”.
Дарҳақиқат, Тошкент шаҳар ЖҚБ собиқ ходими Фатҳиддин Нуритдиновга тегишли эканлиги ҳамда унинг ўзи томонидан ўзига тегишли эканлиги тан олинган ва судга тақдим этилган аудиоёзувда, Фатҳиддин Нуритдинов Жаҳонгир Умаровнинг фарзандларини ўлдириб юбориши, уларни қамаб юбориши ва қатор “куракда турмайдиган” сўзлар билан уларнинг ҳаётига таҳдид қилингани акс этган.
Фатҳиддин Нуритдинов бу суд мажлисида тадбиркор Жаҳонгир Умаровни калтаклаганини тан олмаган бўлса-да, уни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан терговчининг рухсатисиз бир неча бора ўз хонасига олиб чиққанини тан олди.
Шунингдек, Фатҳиддин Нуритдинов кўрсатмаларининг бирида Жаҳонгир Умаров қўлга олиниши жараёнида ҳожатхона эшиги очиқ эди, қия очиқ эди каби “тушунарсиз” кўрсатмалар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, адвокатларнинг илтимосномасига кўра, Суд “хизмат текширув” ўтказилиши борасида ажрим чиқарди ва 2018 йилнинг 10 август куни Ички ишлар вазирлиги бу борада ўз хулосасини берган. Ушбу хулосада Фатҳиддин Нуритдиновнинг Тошкент шаҳар ИИББ дан ишдан бўшатилгани ўрин олган.
Хизмат текшируви тамомланди, хизмат текшируви юзасидан Тошкент шаҳар ИИББнинг терговчиси ва ЖҚБ ходими ишдан олинди 10 га яқин ходим эса интизомий жазонланди. Шу ўринда қатор саволлар ўртага чиқади. Хўш, улар нима учун жазоланишди. Албатта Жаҳонгир Умаров “иши”да йўл қўйган камчилик ва хатолари учун, албатта.
Жаҳонгир Умаров ҳақиқатдан ҳам калтакланганми? Ҳуқуқ тартибот идоралари иддаоси бўйича эса калтакланмаган. Бўлмаса, нега Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жазога лойиқ кўрилишди. Шубҳасиз Жаҳонгир Умаровга нисбатан тергов ҳаракатлари нотўғри ўтказилгани юзасидан жазоланишди.
Айтиш керакки, Тошкент шаҳар ИИББ ходими Фатҳиддин Нуритдинов суддаги кўрсатмаларининг аксариятида “эсимда йўқ” ҳамда “фантазиям” эди булар дея вазиятдан чиқа олди. Бунга эса ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳозирча аниқ “ҳуқуқий баҳо” беришгани йўқ. Ҳозирча сукут. Суд эса ўз навбатида бунга баҳо бериши аниқ.
Нима қилиш керак, давлат раҳбари ўзгарди, сир эмас сиёсат юз тубан яхшиликка қараб ўзгарди. Адолат барча жабҳаларда қарор топмоқда. Жаҳонгир Умаров “иши”да ҳам кимнингдир “закази” иш бермаслиги аниқ, чунки энди қамаласан, айбинг бўлма-са ҳам қамаласан дейдиган “ёвуз кучлар” йўқ. Ёки Жаҳонгир Умаровга қасд қилган кучлар, ўз сўзини ўтказиш қудратига ҳамон, эгами?
Тан олиб айтиш керак, жамиятга оз бўлса-да фойдаси теккан, муқаддам судланмаган тадбиркор Жаҳонгир Умаров ўзига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қолаётганини ҳамон “заказчиклар” қудрати деб билмоқда. Жумладан, унинг ўзи унинг ҳаётини “зулматга” айлантириш учун ҳаракат қилган Абдушукур Абдуллаевнинг “раҳнамоси” қудратли генерал Шуҳрат Ғуломовнинг ҳанузгача “тоши тегирмон” айлантирмоқда деган ҳадикда қолмоқда.
Бундан ташқари эса ҳозирги вазиятни кузата туриб, Абдушукур Абдуллаевнинг Жаҳонгир Умаровнинг ҳар бир ўтирган ойи учун Фатҳиддин Нуритдиновга 10 минг АҚШ долларидан бериб тураман деган гапи ҳақиқатда ўз кучида қолаяптими деган фикрда қолади киши, чунки Жаҳонгир Умаровга нисбатан эҳтиёт чора ҳамон қамоқ сифатида қолмоқда.
Яна бир бор ишонч билан айтиш керакки, бир кишини иш билан таъминлаган тадбиркорни “бошига кўтариш”ни ваъда қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат раҳбарлиги даврида ҳеч қандай адолатсизлик бўлмайди.
9813views0replies
0

Изоҳлар