Излаш
RUUZ

Жамият

Марғилондаги меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари 16 йилга қамалди

Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усманов Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалар билан узил-кесил 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

3267views0replies
0

ЎзА

Марғилон шаҳар 1-Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари томонидан содир қилинган жиноятлар юзасидан муассасанинг мансабдор шахслари ва хизматчиларига доир иш юзасидан ҳукм чиқарилганлиги, шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши содир этилган жиноятлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги маълум қилинган эди.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисининг ҳукми билан Қ.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 119-моддасининг 4-қисми ва бошқа моддалар билан узил-кесил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Шунингдек, шу суднинг бошқа таркиби томонидан ёпиқ суд мажлисида Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усмановга оид жиноят иши якунланиб, унга Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва бошқа моддалар билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
3267views0replies
0

Изоҳлар