Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тошкентдаги 3 та туман ИИОФМБсига янги бошлиқ тайинланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Яшнобод туманларидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига бошлиқ тайинланди.

3872views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, полковник Нарзуллаев Улуғберди Шайхонтоҳур туман ИИОФМБга бошлиқ этиб тайинланди.
Подполковник Аҳмедов Отамурад Бахтиёрович эса Чилонзор туман ИИОФМБ бошлиғи сифатида иш бошлади.
Подполковник Тиллаев Икром Рустамжонович Яшнобод туман ИИОФМБ бошлиғи сифатида ўз иш фаолиятини бошлагани маълум қилинди.
Бу туманлардаги ИИОФМБ собиқ раҳбарларининг кейинги иш фаолияти хусусида ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган.
3872views0replies
0

Изоҳлар