Излаш
RUUZ

Жамият

“Aurum898” тунги клуби қўриқчилари “жазолангани” борасида расмий маълумот берилди

Олий суд расмий вакили Азиз Абидов “AURUM898” тунги клуби қўриқчиларига нисбатан Юнусобод туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан берилган “жазо” бўйича расмий маълумот берди. 

12195views6replies
0

2018 йил 11 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1 қисми ва 195-моддасида (милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган Владимир Смирнов (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, рус, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи) ва Ихтиёр Фазлиддинов (1988 йилда Наманган вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи) га нисбатан қарор чиқарди.
Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, В. Смирнов ва И. Фазлиддиновга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисмида “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Алижон Хамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган), Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) ва Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га нисбатан Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 10 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчилар Ш. Қиличов, А. Хамраев, Ж. Ёрқулов ва С. Камолдиновга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
12195views6replies
0

Изоҳлар