Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда 3та ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш бўйича келишувга эришди. 

2920views0replies
0

ufa.uz

Жумладан, 6 сентябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин мухлислар учун қулай бўлган пайт соат 20:00да бошланади.
Бундан ташқари, 13 октябрь куни Шимолий Корея билан, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Учрашувлар Тошкентда ўтказилади.
Эктор Купер мазкур ўйин орқали Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боради.
Ҳозирда қолган ФИФА кунларида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйини ташкил қилиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Жумладан, Эрон футбол федерацияси билан ўтказилаётган музокаралар ижобий якунига етса, 11 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши учрашув ҳам Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ой бошида Ўзбекистон терма жамоасига Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланганди. Унинг терма жамоа билан шартнома муддати 3+1 кўринишида имзоланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
2920views0replies
0

Изоҳлар