Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бирида йирик ёнғин содир бўлди (Фото)

Тошкент шаҳар Олмазор туманида хонадонда чиққан ёнғин натижасида фуқаронинг ҳамда қўшнисининг уйи ёниб кетди.

3033views0replies
0

ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Мискин” маҳалласи Магазин Мавзук кўчаси 99-А уйда яшовчи 1956 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 250 кв.м. майдонда ҳамда қўшниси 1951 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёнган.
Ёнғин ҳақида “101”га хабар соат 22.31да тушган ва ёнғин жойига соат 22.39да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23.15да ўраб олиниб, 00.00да ўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
3033views0replies
0

Изоҳлар