Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ томонидан ноқонуний ҳужраларда ёшларга диний таълим берилаётгани аниқланди (Видео)

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ёш болаларни уриб, ертўлага қамаб, уларни оч ушлаб туриб, диний таълим берилаётгани аниқланди.

4152views0replies
0

Ўзбекистон 24

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Андижон шаҳри Мирзо Улуғбек кўчаси 58-уйда ноқонуний диний таълим бериб келаётган, асли ҳунарманд бўлган Носирбек Турғуновнинг 5-6 ёшдаги болаларга нисбатан бешафқатлик билан муносабатда бўлаётгани аниқланган.
Аслида Носирбек Турғуновнинг ўзида диний маълумот бўлмаган, у дастлабки диний таълимни ота-онасидан олганлигини таъкидлаган.
Шундай ҳолатлардан бири Сирдарё вилоятида ҳам аниқланган. Унда “Тариқатчилар” оқими тарафдори бўлган Шерали Ибодов ноқонуний тарзда диний таълим бериш жараёнида олти ёшли Муҳаммадсодиқ Абдулҳақовга нисбатан жисмоний куч ишлатиб келган.
Натижада, 2017 йилнинг 5 декабрь куни оғир жисмоний жараҳот олган Муҳаммадсодиқ Абдулҳақов вафот этган. Суд ҳукмига кўра эса, Шерали Ибодов Жиноят кодексининг 104-моддасига кўра айбли деб топилган ва етти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Ноқонуний ҳужралар бундан ташқари, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳам фаолият олиб борганлиги таъкидланган.
Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманида ҳам ноқонуний таълим берилгани ҳолати айнан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ошкор қилинган.
4152views0replies
0

Изоҳлар