Жабрланувчи қайнона ва келин судланувчига нисбатан қатъий даъвосидан кечмагач, Беҳруз Баҳромовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни сўрашди.
2018 йилнинг 21 март куни соат тахминан 16:00да Беҳруз Баҳромов маст ҳолатда кўчада кетаётиб, қаршисидан чиқиб қолган Мадина Мажидовани ножўя сўзлар билан ҳақоратлайди. Бунга ҳам қаноат қилмасдан жамиятда шаклланган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жабрланувчига тан жароҳати етказади.
Келинини маст одам ҳақорат қилаётганини эшитган қайнонаси С. Алланова кўчага отилади. “У зўравон ким экан”, деган алам билан Сайёра опа йўлда бораётганда, тўсатдан қаршисида безори Б. Баҳромов пайдо бўлади. У Сайёра опага ҳам юзинг-кўзинг демай қўл кўтаради.
Аёлнинг шаъни ва қадр-қимматини беадаблик билан таҳқирлаб, шу тариқа унга соғлиғининг енгил бузилишига сабаб бўлган тан жароҳати етказади.
Қисқаси, ушбу жиноий қилмиш юзасидан ўтказилган сайёр суд мажлисида судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди. Жабрланувчи М. Мажидова ва С. Аллановалар судланувчига нисбатан қатъий даъвоси борлигини таъкидлаб, Б. Баҳромовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни сўрашди.
Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси Илҳом Қорабоевнинг “UzNews.uz”га маълум қилишича, Очиқ сайёр суд мажлисида судланувчи Б. Баҳромов маҳалладошлари олдида қамоққа олинди. Суд уни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбдор деб топди ва тегишли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш