Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ўз лойиҳаси билан иштирок этган ёш тадбиркор Сардор Раҳмонов шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаевдан божхона имтиёзи масаласида ёрдам сўради.
Гап шундаки, Сардор Раҳмонов Юнусобод тумани 4-мавзе Қулоқтепа кўчасидаги 3-уйнинг олдида “BILLUR BOLALAR BOG’I”ни қурмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг 80 фоизи якунланган. Замонавий лойиҳанинг қиймати 450 минг АҚШ долларини ташкил этади. 40 сотих майдонда жойлашган боғ ландшафти ўзига хос бўлиши кутилмоқда. Боғда 15 га яқин аттракцион, фавворалар, бор бўйи билан ёниб турувчи 40 нанодарахт ва 1,5 минг сунъий атиргул бўлади.
– Қурилмаларнинг барчасини Хитойдан олиб келдик. Лекин улар давлатимиз божхонасида туриб қолди, – дейди С.Раҳмонов. – Давлат божи жуда қимматлик қилмоқда. “Очиқ эшиклар куни”да Тошкент шаҳар ҳокимидан шу масалада ёрдам беришини сўрадик. Болалар учун барпо қилаётган боғимизга мўлжалланган қурилмаларни олиб киришда божхона имтиёзи қўлланилишидан умидвормиз.
Мамлакатимизда ёш тадбиркорларга қаратилаётган эътибор ва уларнинг бизнес соҳасига қадам қўйишида мададкор бўлишимиз керак. Сабаби эса оддий - эртанги кунга бўлган ишончни орттириш, шунингдек улар айнан мамлакатимиз келажаги саналади.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш