Усмонов Улуғбек Махсуд ўғли номига расмийлаштирилган фуқаролик паспортини уддабуронлик билан “сохталаштириб” Юридик университети тест имтиҳонларига кирган 24 ёшли Жаҳонгирмирзо Фозилов ўзига юклатилган вазифани тугата олмади.
Барча текширувлардан ўтиб, тест якунланишига бир соат қолгандагина Департамент ходимлари Жаҳонгирмирзони қўлга олишган.
Аввал ҳам фирибгарлик билан икки маротаба судланган Жаҳонгирмирзо Фозиловга нисбатан 228-моддаси тартибида жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати бошлаб юборилди.