Жамият

1 августдан “GM Uzbekistan” АЖ автомобиллари нархи ошмайди

Ижтимоий тармоқларда автомашиналарнинг нархлари 1 август кунидан бошлаб 15 %га қимматлашиши ҳақидаги хабар ортидан расмий маълумот оммага тақдим қилинди.

1 августдан “GM Uzbekistan” АЖ автомобиллари нархи ошмайди
Фото:zr.ru

“Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати томонидан фуқаролар диққатига тақдим қилинган ахборотга кўра, бугун, 1 август кунидан автомашиналарнинг нархи оширилмади.

 

“GM Uzbekistan” АЖ автомобиллари нархи ўзгаргани йўқ. 2018 йилнинг 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутассади ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда.

 

Ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслигини билдирамиз.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ