Излаш
RUUZ

Спорт

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Олимпия қўмитаси меҳмони бўлди

Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) Президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

15717views0replies
0

olympic.uz

Мартабали меҳмонни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.
Учрашув давомида томонлар юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан қаратилаётган эътибор ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашишди.
“Сиз AIBA раҳбари вазифасини бажарувчи бўлгангиздан сўнг ташкилотда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Авваллари бокс ичида муттаҳамликларни кўп кузатганмиз. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам айтиб ўтганди. Сиз ташкилот тепасига келганингиздан сўнг AIBA ҳар томонлама ўзгара бошлади”, – деди Умид Аҳмаджонов.
“Мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев спортга шундай эътибор қаратяптими, унинг ишончини оқлаб, янги ғалабалар, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш лозим”, – деди Ғофур Раҳимов.
Умид Аҳмаджонов ҳам унинг сўзларини тасдиқлади ва мамлакатимизда спорт тизимида юз бераётган ўзгаришлар ҳақида гапириб берди.
“Кўрсатилган эҳтиром ва ҳурмат учун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига чуқур миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Ҳамкорлигимиз муваффақиятли ва истиқболли бўлишига ишончим комил”, – деди AIBA президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов.
Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан мартабали меҳмонга эсдалик совғасини тақдим этди.
15717views0replies
0

Изоҳлар