Жамият

Жаҳонгир Умаров “иши”да Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси сўроқ қилинди

Адвокатларнинг илтимосномаси қаноатлантирилган ҳолда, суд Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Жасур Якубовни суд-тергови жараёнига таклиф қилди.

Жаҳонгир Умаров “иши”да Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси сўроқ қилинди
Фото:UzNews.uz

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Умаровга нисбатан жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Ж.М. Якубов томонидан 2018 йилнинг 23 январь куни Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми билан қўзғатилиб, Олмазор туман судининг 2018 йил 25 январдаги ажрими билан билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Судда эса Жаҳонгир Умаров тергов жараёнида ўзига нисбатан жисмоний куч ишлатилганлиги ва тазйиқ ўтказилганлиги сабабли қўйилган айбловни буйнига олишга мажбур бўлганлиги таъкидламоқда.

 

Шу сабабли адвокатлар айнан Жаҳонгир Умаровнинг бу баёноти ортидан судга терговчи келиб сўроқ бериши бўйича илтимоснома киритишди ва бу суд томонидан қаноатлантирилди.

 

Адвокатлар терговчига дастлаб тергов ҳаракатлари бошланишидан олдин экспертиза хулоласаси тергов материалларида бормиди деган савол билан мурожаат қилишди. Шунингдек, адвокатлар Жаҳонгир Умаровнинг 24 январь куни озод қилиш тўғрисидаги қарор асосида озод қилингани ва Тошкент шаҳар ИИББ биносини тарк этмасидан туриб, орадан 4 соат ўтгач яна нега қамоққа олингани борасидаги саволни ҳам ўртага ташлашди.

 

Терговчи эса деярли воқеанинг 6 ой олдин рўй бергани, ҳозир эса кўп нарса “эсида йўқлигини” билдирди.

 

Шунингдек, адвокатлар аниқ фактларга таяниб, гарчи Жаҳонгир Умаровнинг Тошкент шаҳар ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан вақтинча олиб чиқиш фақат терговчининг ихтиёрида бўлганига қарамай, нега уни Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ҳам олиб кетилгани борасидаги саволларга, Жаҳонгир Умаров мен ЖҚБ ходимларига рухсат бермаганман, оғзаки ва ҳаттоки ёзма ҳам бундай кўрсатмалар бермаганман деб жавоб берди.

 

Адвокатлар Жаҳонгир Умаровнинг қўлга олиниши ҳам тергов даврида сўроқ қилингани ҳолатлари видеоёзуви йўқлиги борасида берган саволларига, терговчи томонидан ўчиб кетган бўлиши мумкин деган жавобни олишди.

 

Жаҳонгир Умаровнинг қўлга олинишида қатнашган ҳолислар ҳам ЖҚБ ходимларининг таниши экани, улар бунга қадар ҳам ўзаро алоқада бўлганликлари адвокатлар томонидан таъкидланди ҳамда улар терговчидан бу борада хабари борми ёки йўқлиги борасида сўрашди ва кутилганидек, терговчи бундан хабарим йўқ эди деб жавоб берди.

 

Терговчидан адвокатлар яна шунингдек, нега тергов материалларида асослантирувчи қисм йўқлигини сўрашганда, терговчи бу менинг хатоим, балки бироз чалғигандирман деб жавоб қайтарди.

 

Терговчига адвокатлар томонидан нега айнан Жаҳонгир Умаров қўлга олинганда унинг хонасида бўлган наркотик модда истеъмолида фойдаланилган деб айтилган чашкалардан бармоқ изи олинмади деган саволларига, терговчи менга ЖҚБ ходимлари чашка эмас балки “баклажка”да олиб келиб беришди дея жавоб берди.

 

Судга раислик қилувчи Зафар Бобонов ҳам айнан нега терговчининг рухсатисиз Жаҳонгир Умаров Тошкент шаҳар ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан ЖҚБ ходимлари томонидан олиб чиқиб кетилгани борасида савол билан мурожаат қилди. Терговчи эса “тайинли” жавоб қайтара олгани йўқ.

 

Прокурор томонидан терговчига берилаётган саволлар вақтида адвокатлар бу саволлар “йўналтирувчи саволлар” эканини айтишди ҳамда судга ўз эътирозлари билан мурожаат қилишди. Адвокатлар томонидан суд терговида қатнашаётган прокурорга “отвод” берилиши айтилди ҳамда аниқлик киритилмасдан бироз баҳсли вазият юзага келгани сабаб суд 30 июль, душанба куни соат 15:00 га қадар танаффус эълон қилди.

 

Тергов материаллари ҳамда Жаҳонгир Умаровнинг тақдири билан боғлиқ бу ҳолатда адвокатлар ҳужжатлардаги камчиликларни қонунга таянган ҳолда келтиришаётганини таъкидлашди, Зафар Бобонов ҳам ўз навбатида билдирилаётган барча асосли фикрларга одил суд одилона баҳо беришини таъкидлади.

фикрлар
Laziz Rasulov
27 июл 2018 г.
Менда хам шу хол булган тергов жараёнидаЗомин тумани ИИБ терговчиси Комил Амиров ва ЖКБ вакили Фахри Сулаймонов менга рухий тазйик утказгани уларни бошида Зомин собик прокурори хозирда Жиззах вилояти прокурори уринбосари Бектош Сойипов турганлигини билдирсамда Республика прокурори бошкарма бошлиги уринбосари Б.Б.Бабаджанов аризамни айбдор шахсни узига Б.Сойиповга жунатган буни кандай тушуниш мумкин?
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ