Излаш
RUUZ

Жамият

Мирзо Улуғбек туман прокуратураси ходими “пора” билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасининг ходими хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, 50 минг АҚШ долларига яқин миқдордаги "пора” билан ушланган.

10934views0replies
0

UzNews.uz

“UzNews.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида ишлайдиган прокурор тахминан 47.500 АҚШ доллари миқдоридаги “пора” билан қўлга олинган.
Ҳозирда айнан ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа июнь ойида содир бўлганини инобатга оладиган бўлсак, бу иш юзасидан тез орада суд тергов ҳаракатлари ҳам ўтказилади.
Бу ҳақда эса кўплаб жиноятлар ҳақида маълумот бериб борадиган Бош прокуратуранинг расмий сайти ҳозирча бирор хабар бергани йўқ.
10934views0replies
0

Изоҳлар