Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга урилди, жароҳатланганлар бор (Видео)

Бугун, 26 июль куни, соат тахминан 14:35 да, Яккасарой тумани Бобур кўчасида, ЙТҲ содир бўлди.

5566views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 11-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Mаn" русумли автобуси Бобур кўчаси бўйлаб Халқаро аэропортдан Ибн Сино массивига қараб ҳаракатланиб келаётганда ЙТҲга учраган.
Автобуснинг 25 ёшли ҳайдовчиси сўзларига кўра, ЙТҲ содир бўлган вақтда, салонда 25-30 нафар йўловчи бўлган.
Ҳозирча 11 кишининг турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.
5566views0replies
0

Изоҳлар