Ҳодисалар

“Mercedes Benz” уриб юборган тошкентлик актриса воқеа жойида вафот этди

Кеча, 20 июль куни тахминан соат 21:15да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди ва унда 25 ёшли актриса ҳалок бўлди. 

“Mercedes Benz” уриб юборган тошкентлик актриса воқеа жойида вафот этди
Фото:Instagram

Тошкент шаҳар ИИББ Матубот хизматининг хабарига кўра, Абдулла Қодирий ҳамда Маҳатма Ганди кўчалари кесишган чорраҳани кесиб ўтаётган пиёда, актриса Фарангиз Режаметовани 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Mercedez Benz” автомашинаси уриб юборди. Ҳайдовчи актрисага ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага етказишга ҳаракат қилди. Аммо, истеъдодли актриса Фарангиз Режаметова йўлда вафот этди.

 

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, ҳайдовчи пиёдага йўл бермагани ортидан ушбу мудҳиш воқеа сабаб бўлди.

 

Ушбу ЙТҲ сабаб Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Фарангиз Режаметова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг фарзанди. 25 ёшли Фарангиз “Ойижон” фильмидаги образи билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган эди.

 

“UzNews.uz” интернет нашри ижодкорлари номидан биз марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига, шахсан Фотима Режаметовага чуқур ҳамдарлик билдиб қоламиз.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ