Излаш
RUUZ

Жамият

65 ёшли эркак билан жинсий алоқа қилиб, ундан 25 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

Ўзи билан жинсий алоқада бўлган эркакни, ушбу ҳолатни видеотасмага ёзиб олгани билан қўрқитиб, ундан 25 минг АҚШ доллари талаб қилган андижонлик аёл ушланди.

36564views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти ИИБга, Андижон тумани Нухотак МФЙ Қашқар кўчасида яшовчи 1955 йилда туғилган З.Н. ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил май ойида Андижон шаҳар Бухоро кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган А.О. билан танишиб, у билан жинсий алоқада бўлганлиги, 8 июль куни О.А.ни яшаш уйида жинсий алоқада бўлиб ухлаб колганлигини, уйғонганидан сўнг О.А. уни уйидан ҳайдаб юборганлигини, З.Н.га қўнғироқ қилиб, иккаласини ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганлигини, агарда 25.000 АҚШ долларини бермаса ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юбориши билан қўрқитаётганлигини билдирган.
“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор-тадбир давомида О.А. Ғайрат МФЙда жойлашган “София” номли музқаймоқ дўкони олдида, З.Н.дан уни бошқа безовта қилмаслик эвазига, кимёвий ишлов берилган 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
36564views0replies
0

Изоҳлар