Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 65 метрли улкан байроқ ўрнатилди

Тошкентнинг марказий масканларидан бирида ўрнатилган Давлат байроғининг баландлиги 65 метр, ҳажми 20 метрга 10 метрдан иборат бўлди.

6404views0replies
0

Тошкент шаҳар Ҳокимилиги

“Халқлар дўстлиги” саройи ҳудудига Шомаҳмудовлар ёдгорлиги ўрнатилгандан сўнг шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли майдонга айланганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Кун ботиши билан тун ярмига қадар дам олиб юрган бахтли оилаларга ҳар куни кўзимиз тушади.
Ушбу жойга қадам ранжида қилган ҳар бир инсон суратга тушиб бу тарихий онларни сеҳрли зарварақларга ёзибгина қолмай, ҳорижий мамлакатлардаги дўстлари билан улашмоқда. Бунинг натижасида айнан “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги сайилгоҳга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Ана шундай севимли масканда бугун Тошкент шаҳридаги энг катта салобатли, баландлиги 65 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди. Ҳозирги кунда шу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ойнинг 22 санасида фойдаланишга топширилади.
Мамлакатимизнинг ғурури ва ифтиҳори бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишлаши табиий. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
6404views0replies
0

Изоҳлар