Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳақиқатни гапирган китоблик мактаб директорига “тазйиқлар” ўтказилмоқда

Аввалроқ, интернет нашримиз орқали Қашқадарё вилояти Китоб туманидан бўлган депутат ва мактаб директори туман ХТБ мудирини "очиқ танқид" қилган эди.

7188views4replies
0

UzNews.uz

Бу воқеа ортидан бутун туман ХТБ томонидан унга қарата "тиш қайратилди", Депутат, мактаб директори ҳаммага "қора" қилиб кўрсатила бошланди.
Шу ўринда ушбу ҳолатга эътиборингизни қаратишга ҳаракат қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Қашқадарё вилояти прокуратураси, Китоб туман прокуратураси ҳамда Халқ таълими вазирлигига, бу воқеага бефарқ бўлмасликларини айтмоқчимиз. Чунки, мактаб учун маблағ сўраган, ўқитиш услубини яхшилашга, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун шароитни ўнглашга ҳаракат қилган Ҳаким Олимов кутилмаганда тазйиққа олинди.
Аввало, сайтимиз орқали материал чоп этилганидан сўнг, ХТБ мудири ҳеч ҳам бормаган мактабга бориб, етарлича камчиликни жуда тез фурсатда аниқлади. (Китоб туманидаги хоҳлаган мактабда ХТБ мудири айтган хато ва камчиликлар 44-мактабникидан кўп бўлса кўпдирки, асло кам эмас)
Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари (катта эҳтимол билан ХТБ мудири "илтимос"ига кўра) 44-мактаб директори фаолиятини текширишга киришиб кетишди.
Тафтишчилар бир томондан "ҳужумга" ўтишган бўлиш-са, мактаб директори ва депутат устидан "Президент портали" номига ҳам аризалар сони кутилмаганда орта бошлади.
Қашқадарё вилоятидаги судлар ҳам бирданига қимирлаб қолишди ва кимларнингдир аризалари асосида мактаб директорига "ҳужум"га ўтишди. Хуллас, Ҳаким Олимовнинг бир ўзи ҳақиқат томон бўлди, қолганлар эса ушбу ҳақиқатни "синдириш"га, уни батамом йўқ қилиб, "номини" ўчиришга ҳаракат қилишмоқда.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ўринбосари буйруғи билан кутилмаганда Ҳаким Олимовнинг уйига хайфсан олганлиги тўғрисида "хушхабар", Туман МИБнинг яна қандайдир "мактублари" кела бошлади.
Президентимиз ишлайдиган одам керак менга деб турган бир пайтда, ишлайдиган одамни йўқотиш ҳаракатида "тумандаги барча ресурсларнинг" сарф қилинишидан ким манфаатдор эканлиги, тўғриси энди бизга ҳам қизиқарли.
Биз бу масалада асл воқеликни ўрганиш учун Вазирлик мутасаддилари билан боғланиб, ҳамкорликда хизмат сафари уюштириш таклифини билдириб ўтдик, Вазир алмашди, балки воқеалар ҳам яхшиликка ўзгарар деган умидда бўлдик. Афсуски, Вазир алмашди дегани бу ҳаммаси дарҳол изга тушади дегани эмас, экан.
Қашқадарёдаги Халқ таълими бошқармаси араваси ҳамон "эски ғилдираклар" билан ҳаракатланаётгани, Тошкентгача ҳақиқат етиб келмаслиги учун қўлларидан келган барча "ифлос" ишларни бажара олишларини амалда исботлашди. Ўзлари бориб кўрмаган ҳолат учун Ҳаким Олимовга хайфсан "совға" қилишди.
Биз бу борада журналист суриштирувни бошладик. Бу қинғир ишларни бошида ким турганлиги ҳамда ҳақиқатпарвар мактаб директорига ким бунчалик "шавқатсиз" муносабатда бўлаётганига ойдинлик киритмоқчимиз.
7188views4replies
0

Изоҳлар